Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани айтилди
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 68 та хорижий компания томонидан 2025 йилнинг I чорагида 36,2 млрд сўм солиқ тўланган.

Фото: REUTERS/Dado Ruvic
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп. Тўланган солиқларнинг 94,5 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади.
Уч ойда Apple компанияси 88,6 млрд сўм ишлаб топган. Ўз навбатида, компания 10,6 млрд сўм солиқ тўлаган.
Кейинги ўринни эса Меtа компанияси эгаллаган. Ушбу компания 87 млрд сўм ишлаб топган бўлса, 10,5 млрд сўм солиқ тўлаган. Google эса 8,9 млрд сўм солиқ тўлади. Компания I чоракда 80,8 млрд сўм ишлаган.
Кучли тўртликдан эса сунъий интеллект компанияси – OpenAI эгаллаган. Компания 9,1 млрд сўм ишлаб топган бўлса, 1,1 млрд сўм солиқ тўлаган.
Кейинги олтита ўрин эса қуйидагича (тўланган солиқлар ҳисобида):
- TikTok - 934,8 млн сўм;
- Booking - 542,7 млн сўм;
- Netflix - 467,6 млн сўм;
- Zoom - 432,6 млн сўм;
- Аcca - 427 млн сўм;
- Хsоllа - 235,6 млн сўм.
Мавзуга оид

11:27 / 27.06.2025
“Маҳалла сервис” компанияларига солиқ имтиёзлари берилади

19:11 / 23.06.2025
Буюк Британияда «Робин Ҳуд» солиғини жорий этиш таклиф қилинди

11:37 / 11.06.2025
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда

16:08 / 24.05.2025