Ҳафта охирида ҳарорат исиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади ва ҳаво исишда давом этади. Ҳарорат +33…+35, жанубда ва чўл ҳудудларда +37…+39 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +29...+32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +33...+35 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +33...+35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37...+39 даражагача исийди. Бундай ҳарорат май ойи бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 2–4 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +29...+31 даража, шанба ва якшанба кунлари +32...+35 даража бўлади.
Мавзуга оид

22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

13:12 / 21.05.2025
Ғарбдан келадиган совуқ антициклон юртимизга салқинликни олиб келади

11:53 / 19.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб бориши кутилмоқда

12:07 / 16.05.2025