Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда йиллик ўсиш 20 фоизни ташкил этиб, 8,7 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестициялар жалб қилинди.

Фото: Fotolia
Қозоғистоннинг "Курсив" электрон нашрининг ёзишича, инвестициялар энергетика, фармацевтика, агросаноат ва транспорт соҳаларида лойиҳаларни ишга туширишга йўналтирилди.
Прогнозларга кўра, Ўзбекистон иқтисодиётига жорий йилнинг биринчи ярмида хорижий сармоя киритилиши 18 миллиард доллардан ошади.
Жорий йил охиригача 42 миллиард долларлик инвестиция жалб этиш режалаштирилган. Бу республикада 81 та йирик лойиҳани, саккиз мингдан ортиқ кичик ва ўрта лойиҳаларни ишга тушириш имконини беради.
Мавзуга оид

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

07:51 / 29.07.2025
ОАВ: Ўзбекистонга 2017-2024 йилларда 188 млрд доллар инвестиция киритилди

21:41 / 28.07.2025
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

18:25 / 28.07.2025