АҚШ йирик компаниялари мактаб ўқувчиларини сунъий интеллект даврига тайёрлашга чақирди
Компаниялар сунъий интеллект (СИ) меҳнат бозорини ўзгартираётганини ва бу соҳада билимсиз авлодлар келажакда рақобатлаша олмаслигини таъкидлайди.

Фото: Nikki Wallace
Қўшма Штатларнинг йирик компаниялари, жумладан Microsoft, Adobe, IBM ва Cognizant компанияларининг 250 нафардан ортиқ раҳбари АҚШ мактабларида мажбурий компьютер фанлари ва сунъий интеллект (СИ) курсларини ўқитишга чақирувчи очиқ хатни имзолади.
Имзоловчилар орасида Сатя Наделла (Microsoft), Шантану Нараен (Adobe), Арвинд Кришна (IBM) ва Рави Кумар (Cognizant) бор. Улар агар болаларни технологияга тайёрламаса, Қўшма Штатлар бошқа мамлакатлардан ортда қолиш хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда.
Мактуб муаллифлари СИ меҳнат бозорини ўзгартираётганини ва бу соҳада билимсиз авлодлар келажакда рақобатлаша олмаслигини таъкидлайди. Улар сунъий интеллект ва дастурлаш кўникмалари иш ҳақини 8 фоизга ошириши ва 660 миллиард долларлик иқтисодий қиймат яратиши мумкинлигини кўрсатадиган маълумотларни келтирмоқда.
Таъкидланишича, ҳозир Қўшма Штатларнинг 37 та штати мактаб ўқув дастурларига информатика фанини киритган. Етакчилар фикрига кўра, бу етарли эмас.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025