Песков: Агар нюанслар ҳисобга олинса, Россия ўт очишни тўхтатишга рози
Россиянинг Украинага қарши урушида 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга эришиш мумкин, аммо нюансларни ҳисобга олиш керак, деди ТАСС ахборот агентлигига Россия президенти матбуот котиби.

Фото: Mikhail Tereshchenko/TASS/dpa/picture alliance
Россиянинг Украинага қарши урушида 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни «мазмунли муҳокама қилиш» «нюансларни ҳисобга олмасдан туриб» мумкин эмас, деб хабар берди ТАСС 9 май, жума куни президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
Песковнинг таъкидлашича, Кремль узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш ташаббусини биринчи марта АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан таклиф қилинганида қўллаб-қувватлаган, аммо «ўт очишни тўхтатиш ғояси атрофида жуда кўп нюанслар мавжуд ва уларга жавоб топмасдан туриб, бу ҳақда бирон-бир мазмунли тарзда гапириш жуда қийин».
Кремль вакили апрель ойининг охирида «нюанслар»ни ҳисобга олмасдан туриб, ўт очишни тўхтатиш мумкин эмаслиги ҳақида гапирди.
Украина президенти Володимир Зеленский 7 май кунги мурожаатида Киевнинг Россия билан камида 30 кун давомида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифи ўз кучида қолишини айтди. "Биз дипломатияга имконият бериши мумкин бўлган бу таклифни қайтариб олмаймиз".
Ўша мурожаатида сиёсатчи айнан Россия Украина ҳудудига «янги зарбалардан бошқа ҳеч қандай жавоб» бермаётганини таъкидлади. Бу «уруш манбаси ким эканини ҳар бир кишига имкон қадар аниқ ва равшан кўрсатиб беради», — дея қўшимча қилди Зеленский.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

13:40 / 05.06.2025
Кремл: Россия меморандуми можаро асосий сабабларини бартараф этишга қаратилган

16:37 / 29.05.2025
Шерзод Асадов Россия президенти матбуот котиби билан учрашди

12:23 / 14.05.2025
Песков: Россия делегацияси музокаралар учун 15 май куни Истанбулга боради

11:10 / 13.05.2025