Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 млрд доллардан ортиқ сармоя киритяпти
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритмоқда, дея хабар берди Reuters агентлиги Россия бош вазири ўринбосари Чернишенкога таяниб.

Фото: Ramon Espinosa/AP/picture alliance
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 миллиард доллардан (888 миллион евро) ортиқ сармоя киритмоқда. Бу ҳақда 8 май, пайшанба куни Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенкога таяниб, Reuters агентлиги хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Россия Куба иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор бўлган корхоналарга субсидиялар ажратади ва уни «ишончли ҳамкор» деб атади. Тўлов шартлари кўрсатилмаган.
2023 йил ноябрь ойида Россия ва Куба ўртасида 2030 йилгача бўлган савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури имзоланди. Шундан сўнг Чернишенконинг идораси савдо-иқтисодий, илмий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ва сармояни рағбатлантириш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш назарда тутилганини аниқлаштирди.
«Ушбу режа доирасида Россия компаниялари ва ишбилармонлари ўз хоҳиш-истакларини билдирдилар ва Куба иқтисодиётига 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишга тайёр эканликларини тасдиқладилар, - деди Россия бош вазири ўринбосари. - Олдинда ҳали жуда кўп машаққатли ишлар бор, биз аста-секин олға силжиб борамиз», - деди Чернишенко.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025