Ҳиндистон Покистонга зарба беришни тўхтатди – Моди
Ҳиндистон бош вазирига кўра, мамлакатнинг кейинги қадамлари Покистоннинг ҳаракатларига боғлиқ.

Фото: Reuters
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди «Синдур» ҳарбий операцияси доирасида Покистонга зарбалар бериш ҳозирча тўхтатилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Деҳлининг кейинги қадамлари Исломободнинг ҳаракатларига боғлиқ.
«Биз аниқ зарбалар бердик ва улар фахрланадиган ҳаво базаларига ҳужум қилдик. Биз бу базаларга катта зарар етказдик. Покистон катта зарбага учраганидан кейин обрўсини сақлаб қолишга ҳаракат қилди ва дунёдан ёрдам сўради... Покистон ёрдам сўраб, ўз ҳудудидан Ҳиндистонга терроризм ва ҳарбий ҳужумларга йўл қўймаслигини айтганида, биз уларнинг таклифини кўриб чиқдик. Ҳиндистон Покистонга зарба беришни тўхтатди ва энди Покистоннинг қадамларига мувофиқ ҳаракат қилади», деди Нарендра Моди ҳарбий операция бошланганидан кейин биринчи оммавий нутқида.
Ҳиндистон бош вазирига кўра, Покистон билан музокаралар фақат терроризм ва Покистон назоратидаги Кашмирни қайтариш бўйича олиб борилиши мумкин.
«Бошқа ҳеч нарса ҳақида эмас», деди Нарендра Моди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро 7 майга ўтар кечаси авж олди: Ҳиндистон армияси Покистон ҳудудидаги нишонларга зарба берди. 10 майга ўтар кечаси Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли операция бошланганини эълон қилди.
11 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини айтди.
Мавзуга оид

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

19:31 / 18.05.2025