Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди
Кувайтнинг "Ал-Амал" халқаро жарроҳлик гуруҳи ва "Шайх Абдуллоҳ ан-Нурий" хайрия ташкилоти жорий йилнинг 29 апрель – 5 май кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб, Оролбўйи аҳолисига бепул тиббий кўрик амалга оширди.

Фото: "Дунё" АА
Оролбўйи аҳолиси саломатлигини тиклаш бўйича Кувайт билан турли лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мамлакатимизнинг Ал-Кувайтдаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Кувайтнинг "Ал-Амал" жарроҳлар гуруҳининг Оролбўйи аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистонга сафари ташкил этилди.
Кувайтдан келган малакали шифокорлар Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази, Республика кардиология илмий-амалий ихтисослашган тиббиёт маркази, Республика онкология ва радиология илмий-амалий маркази, Республика кўз микрохирургияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари Қорақалпоғистон филиалларида ҳамда У.Холмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик пунктларини ташкил қилдилар.
Ҳар бир жарроҳлик бўлимига 1 тадан автомобиль ва 2 нафардан таржимон бириктирилди. 30 апрель кунидан бошлаб 6 та жарроҳлик бўлимларининг барчасида беморлар қабули ва тиббий кўрик амалга оширилди.
Тиббий кўриклар давомида Қорақалпоғистонда 420 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 253 тасида операция, 36 нафарига эса жарроҳлик муолажаси амалга оширилди. Эътиборлиси, жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган беморларнинг ҳолати мунтазам равишда мониторинг қилиб турилди.
Мавзуга оид

14:31 / 04.07.2025
Столда пичоқ, унинг олдида маст одам, ходим телефон “титиб” ўтирибди – Бухородаги ҳодисада ким антиқаҳрамон?

17:24 / 03.07.2025
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган фуқарони зарарсизлантирди

13:36 / 17.06.2025
Суриялик шифокор Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

15:15 / 10.06.2025