Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 10 млн доллардан ортиқ зарар етди
Жомбой туманида фермер хўжалиги вакиллари Оқдарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олгани аниқланди. Зарар миқдори 137 млрд сўмдан ортиққа баҳоланди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Самарқанд вилояти Жомбой туманида фермер хўжалиги табиатга 137 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қайд этишича, туманнинг «М.Т.» фермер хўжалиги вакиллари Оқдарё дарёсидан ноқонуний равишда экскаватор ва юк машиналари воситасида қум-шағал аралашмаси қазиб олган.
Оқибатда табиатга 137 миллиард 472 миллион 370 минг 649 сўм зарар етказилган. Бу – Марказий банкнинг бугунги курсида 10 млн 590 минг доллардан ортиқни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан экскаватор ва иккита юк ташувчи транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид

14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

17:39 / 19.05.2025
Аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди

10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади

15:05 / 30.04.2025