Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
Учрашувда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда технологиялар борасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 16 май куни АҚШнинг Юта штати Сенати аъзолари ва бизнес доиралари вакилларидан иборат делегация билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, учрашувда таълим, бизнесни ривожлантириш, айниқса, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда технологиялар борасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ амалий қадамлар муҳокама қилинган.
Силиcон Слопес технологиялар ҳудуди ҳамда Юта штати университетлари билан алоқалар ўрнатишга катта қизиқиш билдирилган.
«Шунингдек, Ўзбекистон экспортчилари ва Солт-Лейк-Сити шаҳридаги Жаҳон савдо маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилдик.
Ишончим комилки, бу мустаҳкам ва ўзаро манфаатли шерикликнинг ҳали бошланиши», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.
Аввалроқ Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025