Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар келиб тушмади.
15 май куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Туркистон кўчасида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:03 да ёнғинга етиб бориб, уни бартараф этиш ишларини олиб борган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Ёнғин соат 01:31 да қуршаб олинган, соат 02:48 да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Мавзуга оид

12:32 / 12.07.2025
Чилонзорда ёнғин оқибатида "Ласетти" ва "Спарк" автомобиллари зарар кўрди

21:20 / 11.07.2025
Тошкентда савдо корхонасида ёнғин чиқди

10:41 / 11.07.2025
Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди

10:03 / 11.07.2025