Ўзбекистон БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига номзод бўлди
Ўзбекистон ўз номзодини 2025-2027 йиллар учун БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига илгари сурди.

Фото: Дунё
Мазкур нуфузли лавозимга Ўзбекистон тарихида илк бор ўз номзодини илгари сурмоқда.
БМТ Туризм Европа комиссияси таркибига Европа, Марказий ва Ғарбий Осиёнинг 41 та давлати киради. Комиссия Европа минтақасидаги туризм сиёсатини шакллантириш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ва инклюзив туризмни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.
Мазкур комиссиянинг 71-йиғилиши 2025 йил 4-6 июнь кунлари Озарбойжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур йиғилиш давомида 2025-2027 йилларда БМТ Туризм Европа комиссияси раиси сайлови ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур лавозимни эгаллаш орқали Ўзбекистон Марказий Осиёни ягона туризм макони сифатида тарғиб қилиш, трансчегаравий маршрутларни ривожлантириш, рақамли ечимларни кенг жорий этиш, шунингдек, БМТ Туризм ташкилоти доирасида минтақавий мулоқотни кучайтиришга қаратилган янги ташаббусларни илгари суришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади

10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади

21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ

20:16 / 20.05.2025