Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлик дастури имзоланди
Икки давлат ташқи ишлар вазирлари Лондонда учрашди.

Фото: ТИВ
Лондон шаҳрида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов учрашди.
Унда «икки давлат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётганини акс эттирувчи» 2025 йилга мўлжалланган «кенг ва истиқболли» кун тартиби муҳокама қилинди.
«Савдо ва инвестициядан тортиб маданий алоқалар ва глобал чақириқларгача бўлган соҳаларни қамраб олган ҳамкорлигимиздаги янги имкониятлар юзасидан фикр алмашдик. Ўзаро фаровонлик ва барқарорлик йўлидаги умумий интилишларимизни яна бир бор тасдиқладик. Учрашувимиз якунида вазирликларимиз ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоладик. Самимий меҳмондўстлик ва самарали мулоқот учун миннатдормиз», деб ёзди учрашув ҳақида Бахтиёр Саидов.
Мавзуга оид

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

09:04 / 21.05.2025
Британия Россияга қарши санкцияларни яна кучайтирди

17:04 / 20.05.2025
BBC сионизм ҳақидаги пости учун Гари Линекерни ишдан бўшатди

14:34 / 20.05.2025