Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ҳамда сув хўжалиги бўйича учрашув ўтказди
Пойтахтда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув-энергетика тизими мутасаддиларининг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, унда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов, Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов, Қирғизистон энергетика вазири Tалайбек Ибраев ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг ёз мавсумида ҳам барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.
Бундан ташқари. томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, "Қамбарота ГЭС-1" қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ва сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди ҳамда яқин кунларда келгуси тадбирларни мувофиқлаштирилган тарзда ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид

14:23
Путин 1994 йилдаёқ Украина шарқи ва Қозоғистон шимоли «доим Россия давлатининг бир қисми бўлгани»ни айтган

20:23 / 03.08.2025
Қозоғистон жанубида 40 гектар майдонда юз берган ёнғин ўчирилди

19:08 / 03.08.2025
Қозоғистон Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади – Тўқаев

19:45 / 02.08.2025