ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Шунингдек, ички ишлар вазирининг буйруғи билан икки нафар ИИО ходимига «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони, бир нафар офицерга эса муддатидан олдин «катта лейтенант» махсус унвони топширилди.
Тошкентда ички ишлар органи ходимининг ҳаётига суиқасд қилган гумондорни қўлга олишда жонбозлик кўрсатган фуқаро ва ходимлар тақирланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
19 май куни «Юнусобод деҳқон бозори»да хизмат олиб бораётган ППХ инспектори ўзини шубҳали тутган фуқарони тўхтатиб текширмочи бўлганида, у ёнидаги пичоқ билан ходимнинг бўйин қисмига тан жароҳати етказган эди. Жиноятчи воқеа жойидан яшириниш мақсадида шу атрофда бўлган автобусга қўлидаги пичоқ билан чиқиб олган.
Ҳудудда хизмат олиб бораётган Патруль-пост хизмати ходимлари катта сержант Самат Каржанбаев, сафдор Сардор Абзалов ва профилактика инспектори лейтенант Ўктам Нормаматов тезкорлик билан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаб, автобусдан йўловчиларни эвакуация қилган. Сўнг хавфли жиноятчини махсус воситалар ва жисмоний куч ишлатиш йўли билан зарарсизлантириб қўлга олган. Ушбу жараёнда ИИО ходимларига фуқаро Владимир Авдиянс ҳам фаол ёрдам бериб, ўзининг фуқаролик бурчини сидқидилдан бажарган.
Тошкент шаҳар ИИББда тантанали равишда бўлиб ўтган тадбирда фуқаро Авдиянсга «Ички ишлар вазирлигининг миннатдорчилиги» эълон қилиниб, у 10 миллион сўм миқорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан сержант Каржанбаев, сафдор Абзалов «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан, лейтенант Нормаматов эса рағбатлантириш тариқасида муддатдан олдин «катта лейтенант» махсус унвони билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АЭХА Суриядаги ядровий иншоотларни текширишга рухсат олди
Жаҳон | 14:42
-
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда
Ўзбекистон | 14:21
-
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари
Жаҳон | 13:53
-
АҚШ Таълим вазирлиги Колумбия университети аккредитациясини бекор қилди
Жаҳон | 13:44
Мавзуга оид

10:06
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди

15:34 / 05.06.2025
Тошкент метрополитени 6 июнь куни соат 3:00 дан 10:00 гача бепул ишлайди

22:38 / 03.06.2025
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди

17:32 / 03.06.2025