ННТга экологик лойиҳалар учун давлат ижтимоий буюртмаси берилади
Президент қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди.

Фото: Getty Images
Концепция 2030 йилда қуйидаги кўрсаткичларга эришишни мақсад қилиб қўйган:
- МТМлардаги 3,3 млн нафар тарбияланувчилар ва 4,2 млн нафар мактаб ўқувчиларида экологик маданиятнинг шаклланиши;
- профессионал таълим тизими ташкилотларидаги 400 минг нафар ўқувчилар ва ОТМлардаги 1,9 млн талабаларда экологик таълим ва тарбиянинг мустаҳкамланиши;
- 90 фоиз давлат органлари, корхона ва муассасалар ходимларида экологик маданиятнинг юксалиши.
Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари очилади. Нодавлат нотижорат ташкилотларига эса экологик маданиятни юксалтиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳар йили давлат ижтимоий буюртмаси берилади.
Мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш экология, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги ва туризм соҳаларидаги вазирликлар ва идораларнинг фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларида (KPI) ҳисобга олинади.
Мавзуга оид

17:39 / 19.05.2025
Аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди

16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

23:32 / 30.01.2024
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади

21:26 / 28.11.2023