Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров
РФ ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, ҳозирда Россия томони ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз шартлари рўйхатини шакллантирмоқда.

Фото: AP
Россия 23 май куни бошланган асирлар алмашинуви якунланиши билан ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз шартлари рўйхатини Украинага тақдим этишга тайёр бўлади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лаворов маълум қилди.
Лавровнинг сўзларига кўра, Москва ҳозирда рўйхат устида «фаол иш олиб бормоқда».
«Ҳарбий асирлар алмашинуви тугаши билан биз Украина томонига Россия ҳозирда якунлаш арафасида турган ҳужжат лойиҳасини тақдим этишга тайёр бўламиз», — дейди РФ ТИВ раҳбари.
Украина ва Россия ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз шартлари батафсил келтирилган ҳужжатларни алмашишга Истанбулдаги музокаралар вақтида келишиб олган.
Россия, шунингдек, алоҳида «бўлажак тинчлик битими тўғрисида меморандум» тайёрламоқда. У ҳақда илк бор РФ президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатидан кейин маълум қилганди. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, шартлар рўйхати ва меморандум — иккита алоҳида ҳужжат.
«1000 га 1000» формуласи бўйича асирлар алмашинуви бўйича келишувга ҳам Истанбул музокараларида эришилган. Украина президенти Володимир Зеленский ва РФ Мудофаа вазирлиги 23 май куни жараён бошланганини тасдиқлади. У бир неча кун давом этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг уран бойитиш заводида деярли барча центрифуга йўқ қилингани айтилди
Жаҳон | 02:03
-
ТИВ Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 01:07
-
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради
Жаҳон | 00:30
-
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

10:25 / 15.06.2025
Россия Украина шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди — фотолар

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

13:18 / 14.06.2025