Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди
Чемпионлик бўйича «Зенит»нинг 6 йиллик гегемонлигига барҳам берилди.

Фото: «Краснодар» ФК
Футбол бўйича Россия Премиер Лигасида 2024/25 мавсумининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилди.
«Краснодар» ўз майдонида Москванинг «Динамо» клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва 67 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Натижада краснодарликлар тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди.
«Ахмат» клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этган «Зенит» 66 очко билан иккинчи ўринда қолди. Бундан олдин клуб қаторасига 6 йил чемпионликни бой бермай келаётган эди.
Таркибида ўзбекистонлик Аббос Файзуллаев тўп тепадиган Москванинг ЦСКА клуби 59 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик футболчи мавсум давомида 2 та гол урди.
Таркибида ўзбекистонлик Рустамжон Ашурматов тўп тепадиган Қозоннинг «Рубин» клуби 45 очко билан еттинчи бўлди.
«Оренбург» ва «Факел» клублари Россия Премиер Лигасини тарк этди. «Пари НН» ва «Ахмат» клублари Премиер Лигада қолиш учун ўтиш ўйинларида иштирок этадиган бўлди.
Мавзуга оид

23:17 / 09.07.2025
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”

16:48 / 09.07.2025
Россия йил охиригача Ҳиндистондан 1 миллион меҳнат мигрантини қабул қилиши мумкин

16:33 / 09.07.2025
Европа суди Россияни MH17 самолёти ҳалокатида айбдор деб топди

15:26 / 09.07.2025