Ўзбекистон | 08:10
2046
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

Ёнғин ҳайдовчи ва бошқа фуқаролар томонидан бирламчи ўт ўчириш воситаси ҳамда сув ёрдамида ўчирилган.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 23 май куни соат 19:57 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Бешқайрағоч  кўчасида Nissan русумли автомобилда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 20:00 да етиб борганида, ҳайдовчи ва бошқа фуқаролар томонидан бирламчи ўт ўчириш воситаси ҳамда сув ёрдамида ёнғин ўчирилганлиги маълум бўлган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мавзуга оид