Жаҳон | 09:36 / 27.05.2025
8544
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда

Финландияда бўлиб ўтган саммитда шимолий мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари Россия Украинада ўт очишни тўхтатишдан манфаатдор эмаслиги ҳақидаги фикрга келди.

Фото: dpa

Шимолий Европа давлатлари ҳукумат раҳбарлари Россия хавф туғдираётганидан огоҳлантирмоқда, деб ёзади 26 май, душанба куни dpa ахборот агентлиги. «Дам олиш кунларида содир бўлган даҳшатли ҳужумлар, афсуски, биз аллақачон билган нарсамизни исботлайди: Россия тинчликдан манфаатдор эмас», деб ёзади Дания бош вазири Метте Фредериксен.

«Кун давомида президент Владимир Путин музокаралар ҳақида гапиради, кечаси эса Украинани бомбардимон қилади», — деди у Финландияда Шимолий Европанинг бошқа давлатларидан келган ҳамкасблари билан учрашувдан кейин. «Украина бундан ҳам кўпроқ ёрдам олиши керак».

Финландия бош вазири Петтери Орпо ҳам шундай фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, «Россия биз (Финландия) ва бутун Европа учун узоқ муддатли хавф туғдиради». Унинг аниқлик киритишича, гап нафақат ҳарбий соҳа ҳақида, балки киберҳужумлар ва Болтиқ денгизи тубида алоқа кабеллари қайта-қайта шикастланиши каби прецедентлар ҳақида кетмоқда.

Орпо Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда Россиянинг конструктив иштирокига эришиш учун Россия президенти Владимир Путинга халқаро босимни кучайтиришга чақирди. «Путин куч ишлатмасдан, ечим топишга уринмайди. Шунинг учун бизга кўпроқ босим керак», — деди у.

Ўз навбатида, Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёренинг фикрича, Россия Украинада ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатишни хоҳлаётгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай аломат йўқ. «Умид қиламанки, бу АҚШнинг аниқроқ позицияга эга бўлишига ва орқага чекинишдан кўра босим ўтказишига олиб келади», дея қўшимча қилди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти