Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади
Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистон статистика тизимини ривожлантириш учун 3,8 млн доллар грант ажратди. Статистика қўмитасининг Kun.uz'га маълум қилишича, бу пуллар ҳисобидан CATI тизими жорий қилинади. Ҳозирги танланма кузатувларда ходимлар жойига чиқиб, одамлар билан интервю ўтказаётган бўлса, CATI орқали компютер автоматик равишда аҳоли вакилларидан телефонда интервю олади.

Фото: Shutterstock
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси ва Корея Республикасининг Statistics Korea идораси 2025-2028 йилларга мўлжалланган “Статистика салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида ҳамкорлик бошлади.
Корея ҳукуматининг ривожланишга расмий ёрдам дастури (ODA) доирасида 3,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант асосида молиялаштириладиган ушбу лойиҳа Ўзбекистонда статистика тизимини модернизация қилиш, рақамли технологиялар ва халқаро тажрибаларни жорий этишга қаратилган.
Қўмита матбуот котиби Усмон Абдурасулов грант маблағлари нимага ишлатилиши ҳақида Kun.uz'га маълумот берди.
“Жанубий Корея томонидан Ўзбекистон Статистика қўмитасига ажратиладиган 3,8 млн долларлик грант қайтарилмайдиган маблағ ҳисобланади. Бу Ўзбекисотон ва Жанубий Корея ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида амалга ошириляпти. Грант мабағлари асосий 4 йўналишга сарфланади. Биринчиси – кадрлар малакасини ошириш. Бунда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ходимлар малакаси оширилади. Бундан ташқари, бизнинг ходимларимиз Кореяга бориб, малака ошириш мақсадида ўқув семинарларига қатнашиши мумкин. Кейинги йўналишда статистик тадқиқотлар институтида компютер ва аудио қурилмалар билан жиҳозланган замонавий ўқув хоналари ташкил этилади.
Учинчи йўналиш – CATI тизимини жорий этиш. Бу орқали телефон ёрдамида интервю ўтказиш тизими жорий этилади. Ушбу танланма кузатувларни тезкор, аниқ амалга ошириш имконини беради. Бизда ҳозир кузатув жараёнларида интервюлар олиш учун жойига чиқилади, ёки бошқа танланма кузатувлар объектга чиқиб ўтказилади. Сунъий интеллектга асосланган CATI тизими орқали одамларга автоматик телефон қилиб, саволларга жавоб олинади. Бу статистик кузатувлар учун вақт ва маблағни тежайди.
Тўртинчиси – маълумотлар интеграцияси. Статистик маълумотларни берадиган давлат органлари, масалан божхона, солиқ органларидан маълумотлар шаклланади. Маъмурий маълумотлар базаларини бошқариш тизими яратилиб, давлат органлари ўртасида маълумотлар интеграцияси таъминланади ва статистик таҳлиллар автоматлаштирилган, ишончли платформаларда амалга оширилади”, – деди Усмон Абдурасулов.
Корея статистикасини ривожлантириш институти лойиҳа менежери Ким Квангсупнинг сўзларига кўра, Корея томони Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида ушбу лойиҳа орқали ўз ҳиссасини қўшмоқчи.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жанубий Кореяда янги президент, ёрдам марказларига келганларни отаётган Исроил ва қурол арсеналини тўлдираётган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 14:14
-
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:00
-
NYT: Россия Украинанинг аэродромларга берган зарбаларига «жиддий» жавоб қайтаради
Жаҳон | 13:35
Мавзуга оид

00:03
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди

20:41 / 03.06.2025
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?

19:01 / 03.06.2025
Microsoft 6 минг ходимини ишдан бўшатганидан кейин юзлаб ишчиларини қисқартирди

14:40 / 02.06.2025