Россия Украинага янги учрашув санаси ва вақтини таклиф қилди — Мединский
Зеленский Украина мудофаа вазири Россия делегацияси раҳбарига меморандум масаласи бўйича қўнғироқ қилганини айтди. Мединский эса қўнғироқни ўзи амалга оширганини айтиб, янги учрашув бўйича таклифлар берилганини таъкидлади.

Фото: Reuters
РФ президентининг ёрдамчиси, Истанбулдаги музокараларда Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Владимир Мединский Украинага аллақачон янги учрашув жойи ва санаси таклиф қилинганини айтди. Мединскийнинг Telegramʼдаги пости Украина президенти Володимир Зеленский Россияни жараённи чўзишда айблаганидан кўп ўтмай пайдо бўлди.
Зеленскийнинг версиясига кўра, Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Мединскийга қўнғироқ қилган ва ундан Москва тез орада ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз позициясини эълон қилиш кафолатини олган. «Лекин биз ҳеч нарсага эриша олмадик. Ҳеч ким эриша олмади. АҚШга мурожаат қилдик — улар ҳам кутяпти. Ҳамма кутяпти. Балки, кутмаслик керакдир — янада жиддийроқ чоралар кўриш вақти келгандир», — дейди Украина президенти.
Мединскийнинг сўзларига кўра, унинг ўзи Умеровга қўнғироқ қилган ва «меморандум — жанговар ҳаракатларни тўхтатиш шартлари рўйхатини алмашиш учун учрашув ўтказиладиган аниқ сана ва жойни» таклиф қилган. Унинг маълум қилишича, Россия «ўша ернинг ўзида, дарҳол» музокараларни давом эттиришга тайёр.
«Украина томони маслаҳатлашувга йўл олди. Афтидан, мажлис чўзилиб кетди. Тасдиқлов кутяпмиз ва биз белгиланган санада — яқин кунларда шахсан учрашиш ва иш бошлашга тайёрмиз», — дейди Мединский.
РФ ва Украина ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз шартлари келтирилган ҳужжатларни алмашишга Истанбулдаги учрашувда келишиб олганди. Ўшанда ҳужжатлар тайёр бўлиши билан музокаралар давом эттирилиши маълум қилинганди.
АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог 26 май куни Вашингтон Украина томонидан ўз шартлари рўйхатини қабул қилганини билдирган эди.
Мавзуга оид

22:00 / 29.05.2025
Зеленский Украинада тинчлик «эртагаёқ» бошланиши мумкинлигини айтди

21:10 / 29.05.2025
Путин Украина билан Истанбул музокараларидан сўнг армиясини янги ҳужумга ташлади

15:05 / 29.05.2025
Германия: Киев билан биргаликда қурол ишлаб чиқариш тез орада бошланади

14:17 / 29.05.2025