ҲАМАС Уиткоффдан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклиф олди
Ҳаракат раҳбарияти уни масъулият билан ўрганиб чиқаётгани таъкидланмоқда.

Фото: AP
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати воситачилар орқали АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткоффдан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклиф олди.
«ҲАМАС раҳбарияти воситачилар орқали Уиткоффдан янги таклифни олди ва унинг халқ манфаатларига жавоб бериши, фойдали бўлиши ва Ғазо секторида доимий ўт очишни тўхтатишини таъминлаш учун масъулият билан ўрганмоқда», дейилади ҳаракат баёнотида.
28 май куни ҲАМАС ҳаракати Стив Уиткофф билан ўт очишни тўхтатиш келишувининг умумий доираси бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Шу куни Уиткофф Оқ уйда журналистларга Қўшма Штатлар яқинда Исроил ва ҲАМАСга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш шартлари рўйхатини юборишни режалаштираётганини айтди.
29 май куни Исроил раҳбарияти янги режа олгани ва уни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берди. У анклавда зудлик билан ўт очишни 60 кунга тўхтатишни ва гаровдаги 10 нафар тирик исроилликни ва 18 нафар ўликнинг жасадини қайтаришни назарда тутади. Бунинг эвазига Исроил 1500 га яқин фаластинлик маҳбусни озод қилиши керак.
Мавзуга оид

22:23 / 29.05.2025
Нетаняҳу: Исроил АҚШ таклиф қилган сулҳга рози бўлишга тайёр

21:10 / 29.05.2025
Путин Украина билан Истанбул музокараларидан сўнг армиясини янги ҳужумга ташлади

20:42 / 29.05.2025
АҚШ янги ядровий бомбаларни серияли ишлаб чиқаришни бошлайди

18:16 / 29.05.2025