Украинанинг тинчлик меморандуми мазмуни маълум бўлди
У ўт очишни тўхтатиш қоидалари ва халқаро назорат ҳақидаги бандлардан иборат.

Фото: The New York Times
Украинанинг урушни тугатиш ҳақидаги меморандуми қуруқликда, денгизда ва ҳавода ўт очишни тўхтатиш қоидаларини ўз ичига олади ва ҳужжатга кўра, мониторинг халқаро ҳамкорлар томонидан амалга оширилиши керак. Бу ҳақда The New York Times (NYT) нашрига аноним равишда Украинанинг юқори мартабали амалдори маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, шу ҳафтада АҚШ Украинадан ушбу меморандумни олган, бироқ Россиядан тегишли ҳужжатни кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия бундай меморандумни топширмаган тақдирда ҳам Украина музокаралардан воз кечмаслиги керак.
Келлогнинг айтишича, Украина меморандумида 22 та банд бор ва бу «етарли ва оқилона».
Ўз навбатида, Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига 30 май куни Россияни музокараларни кечиктираётганликда айблади. Унинг таъкидлашича, Москва ҳалигача тинчлик шартлари ёзилган меморандумни тақдим этмаган.
Вазирнинг сўзларига кўра, Украина ўз делегациясини Москва 2 июнь куни Истанбулда ўтказишни таклиф қилган музокараларнинг навбатдаги босқичига юборишдан олдин ушбу ҳужжатни кўрмоқчи.
«Киевнинг мақсади аввало сулҳни таъминлаш, кейин эса кенгроқ тинчлик келишуви бўйича музокараларга ўтиш бўлиб қолмоқда. Россия ўт очишни тўхтатишга унчалик қизиқмаяпти. Бунинг ўрнига у музокаралар урушнинг «асосий сабабларини» ҳал қилишга қаратилишини истаётганини бир неча бор айтган. Масалан, НАТОни шарққа кенгайтирмаслик. Киев ва иттифоқчилар буни Украинани бўйсундириш сифатида қабул қилмоқда», деб қўшимча қилди NYT.
Украина президенти Владимир Зеленский 29 май куни кечки нутқида Россия ўзи ваъда қилган меморандумни топширмаганини таъкидлаган эди. Унинг айтишича, Россия урушни чўзмоқда ва Москвага таъсир ўтказмоқчи бўлган давлатларни шунчаки «алдаш учун» қўлидан келган барча ишни қиляпти.
Шу билан бирга, Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихий нега россияликлар тинчлик ҳақидаги «меморандум»ни топширишдан «қўрқишаётганини» тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзида мавжуд бўлган нореал ультиматумлар туфайли буни қилишни истамаяпти.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди
Жамият | 18:09
-
Германияда 14 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди
Жамият | 17:49
-
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди
Жаҳон | 17:24
-
Болгария президенти 9 июн куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон | 16:35
Мавзуга оид

15:06
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025