Японияга 10 минг ўзбек мутахассисини жалб қилишга қаратилган лойиҳага старт берилди
Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ҳамда ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатиладиган курслар очилади.

Фото: Миграция агентлиги
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Japan-China-Asia Medical Educational Cultural Exchange General Incorporated Association (JCAEMCE) ташкилоти билан ҳамкорлик келишуви имзоланиб, «Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси»га старт берилди.
Қайд этилишича, тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади. Хусусан, «Япон Маҳорат Нури» курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади. У ерда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ва ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатилади.
Шунингдек, WiseBridge махсус онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан тўғридан тўғри боғланиш имконияти яратилмоқда. Ушбу платформа 2025 йил июн ойида фаолиятини бошлайди.
«Ўзбекистон — ёшлар сони жадал ўсиб бораётган, меҳнат бозорида катта салоҳиятга эга мамлакат сифатида Япониянинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ишончли ҳамкорларидан бирига айланмоқда», — дейди Япония собиқ бош вазири, JCAEMCE ташкилоти раҳбари Юкио Ҳатояма.
Ўқув курсларига рўйхатдан ўтиш учун (71)71 202 33 55 (ички рақам — 545) телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Мавзуга оид

19:23 / 02.06.2025
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди

16:50 / 02.06.2025
“Японияда биринчи бўлиб раҳбарлар ишдан олинади” – япон бизнесини бошқараётган ўзбек аёли

22:02 / 31.05.2025
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

15:32 / 29.05.2025