Жаҳон | 21:49 / 03.06.2025
2591
3 дақиқада ўқилади

Олимлар микропластик инсон вужудига қандай таъсир қилишини тушунтирди

Антиоксидантлар, соғлом овқатланиш ва яллиғланишни камайтиришнинг бошқа усуллари пластмассанинг соғлиққа салбий таъсирини камайтириши мумкинлиги ҳақида баъзи далиллар мавжуд.

Фото: Getty images

Афсуски, микропластикни истеъмол қилишдан бутунлай воз кечиш имконсиз. Мутахассислар микропластмасса (ва ҳатто ундан ҳам кичикроқ нанопластик) танамизга қандай таъсир қилишини энди тушуна бошлади. Антиоксидантлар, соғлом овқатланиш ва яллиғланишни камайтиришнинг бошқа усуллари пластмассанинг соғлиққа салбий таъсирини камайтириши мумкинлиги ҳақида баъзи далиллар мавжуд.

Ҳайвонлар устида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, соғлиқ учун салбий таъсирлар ва микропластик ўртасида боғлиқлик бор. Бу майда зарралар инсон танасининг деярли барча қисмларида топилган.

Микропластмасса муаммо келтиради, чунки улар тўқималарга киради ва кимёвий моддаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Ўтган йили чоп этилган ҳисоботга кўра, пластмасса ишлаб чиқаришда қўлланадиган 16 мингта кимёвий моддадан камида 4200 таси инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли.

Микропластмассанинг танага таъсири умуман шахсга, унинг соғлиғи тарихига, пластик зарраларнинг ўлчамига, пластмасса турига ва танадаги пластмасса миқдорига боғлиқ.

Яхшиямки, барча пластик зарралар танамизда абадий қолмайди. Биз асосан озиқ-овқат ва ичимлик орқали микропластмассани ютамиз. Кўпгина пластик зарралар охир-оқибат катта ичак орқали ўтади. Микропластмассанинг кўпчилиги нажас билан чиқади, деб ишониш учун асос бор.

Микропластмассадаги кимёвий моддалар ҳам организмда узоқ вақт қолмайди. Аммо қонимизни тарк этадиган кимёвий моддалар ўрни пластикнинг ҳамма жойда мавжудлиги туфайли тезда тўлдирилади. Бундан ташқари, танада кичикроқ зарралар қолиши мумкин. Мисол учун, нанозаррачалар баъзан ҳужайралар томонидан сўрилади ва уларнинг тана бўйлаб осонгина ҳаракатланишига имкон берувчи оқсил қобиғини ҳосил қилиши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, парҳездаги баъзи ўзгаришлар микропластмассанинг танага таъсирини камайтириши мумкин. Бир тадқиқотда олимлар антоциан (резаворлар ва узум каби бинафша ва кўк рангли озиқларда мавжуд) тестостерон ва эстроген даражасининг пасайишига, сперма сифатининг пасайишига ва микропластмассанинг туғиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлади.

Мутахассислар, шунингдек, соғлом тана микропластмассанинг эҳтимолий салбий таъсирини яхшироқ енгишга қодир эканига қўшилади. Бу эса соғлом вазнни сақлаш ва семиришнинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилиш зарурлигини англатади.

Калифорния университетининг Репродуктив саломатлик ва атроф-муҳит дастури директори Трейси Вудрафф микропластикка қарши мева ва сабзавотлар, қайта ишланмаган гўшт, ловия ва балиқларга бой парҳезга риоя қилишни тавсия этди.

Эслатма, янгилик кўринишидаги материалларни шифокорнинг рецепти билан тенглаштирмаслик керак. Қарор қабул қилишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Мавзуга оид