"Бизнесни ривожлантириш банки" кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 14 февралдаги Фармон ва қарори ижроси доирасида томорқа ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалий чора-тадбирларни олиб бормоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 30 апрел куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Франциянинг SAS Descours компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
Банк ва “Ўзагростар холдинг” компанияси меморандумда белгиланган вазифаларни изчил ҳаётга татбиқ этишга киришган.
3 июн куни шу йўналишдаги ишларни ташкил қилиш бўйича икки томон вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда “Янгийўл-агростар” МЧЖ ва Франциянинг SAS Descours компанияси билан ҳамкорлигида помидор, булғор қалампири, кўкатлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, саралаш, сақлаш, шок усулда музлатиш, қадоқлаш қайта ишлаш, шунингдек, маҳсулотларни ташиш ва Европа мамлакатларига экспорт қилишни назарда тутувчи Агрокомплекс мажмуасини барпо этиш бўйича навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.
Маълумот учун, меморандум доирасида логистика ва молиялаштиришда кўмак бериш, сифат стандартлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун техник ёрдам кўрсатиш, ва инвестиция лойиҳалари бўйича шерикликни йўлга қўйиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
Мазкур келишув орқали Ўзбекистонда етиштириладиган музлатилган ва қайта ишланган мева-сабзавотларни халқаро бозорларга, хусусан, Европа давлатларига экспорт қилишга кенг йўл очилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

19:00 / 02.06.2025
Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

17:00 / 28.05.2025
"Бизнесни ривожлантириш банки" бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда

19:00 / 16.05.2025
Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

16:59 / 23.04.2025