iHamkor стартаплар учун бизнес маълумотларидан бепул фойдаланиш дастурини ишга туширмоқда
iHamkor.uz бизнес маълумотлар платформаси IT Park кўмагида ёш технологик жамоаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган"iHamkor for Startups" янги ташаббуси бошланганини эълон қилди.

"Бизнинг назаримизда, маълумотлар иқтисодий ўсишнинг янги драйвери ҳисобланади. Ўз олдимизга қўйган вазифа — бу маълумотларга нафақат банклар ва корпоратив сектор учун, балки келажакни яратишда фаол иштирок этаётганлар учун ҳам имконият яратиш", - деб қайд этди "Defen Financial" МЧЖ асосчиси ва бош директори, iHamkor.uz платформаси оператори Асқар Исмаилов.
Дастур доирасида стартаплар қуйидагиларга эга бўлишади:
- iHamkor API’дан 6 ойгача бепул фойдаланиш имконияти
- Интеграция жараёнида кўмаклашиш ва техник ёрдам
- Тақдимотлар ва веб-сайтда "iHamkor асосида ишлаб чиқилган" белгисини қўллаш ҳуқуқи
- Ҳамкорликдаги мақолалар ва амалий мисоллар тайёрлашда қатнашиш имконияти
"IT Park’нинг энг муҳим вазифаларидан бири – инноваторлар замонавий технологияларга эга бўлган стартап экотизимини яратиш. iHamkor лойиҳаси – давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги Ўзбекистонда IT соҳасининг ривожига қанчалик катта туртки бериши мумкинлигининг ёрқин мисолидир", - деди IT Park Uzbekistan бош директори Абдулахад Кучкаров.
Дастур Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ва IT Park резиденти бўлган, дастлабки (pre-seed) ёки уруғ (seed) босқичидаги, даромади 500 миллион сўмгача ва ходимлар сони 10 нафаргача бўлган жамоалар учун очиқ.
Биз iHamkor стартаплар учун АWС инфратузилма соҳасида ёки Stripe молия технологияларида қандай ўрин тутган бўлса, шундай даражага чиқади деб ўйлаймиз. Агар сизнинг маҳсулотингиз бизнес маълумотларига асосланган бўлса, демак бизнинг мақсадларимиз бир", - деди Асқар Исмаилов.
iHamkor API ўз ичига нималарни олади?
iHamkor API платформаси Ўзбекистон Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган кенг қамровли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини беради. Булар қуйидагилардан иборат:
Юридик шахслар ҳақидаги маълумотлар: рўйхатдан ўтказиш маълумотлари, алоқа маълумотлари, солиқ режимлари, солиқ ва ижтимоий тўловлар тўғрисидаги маълумотлар, айланмалар, фойда, қарзлар ва мулкчилик тузилмаси.
Жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотлар: даромадлар, иш ҳақи, ушлаб қолинган ва ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар.
Бу маълумотларнинг айримларига кириш учун эгаларининг розилигини олиш талаб этилади.
Мавжуд API ва маълумот тоифаларининг тўлиқ рўйхати қуйидаги саҳифада жойлаштирилган: iHamkor.uz/help?tab=api
Қандай қилиб ариза топшириш мумкин?
iHamkor for Startups дастурида иштирок этиш учун ариза топшириш жуда осон:
1. Дастур саҳифасига ўтинг
Қуйидаги саҳифани очинг: www.iHamkor.uz/startups
2. Қисқа сўровномани тўлдиринг
Қуйидагиларни кўрсатинг:
- Стартап номи ва СТИР (агар мавжуд бўлса)
- Вакилнинг Ф.И.Ш. ва алоқа маълумотлари
- Маҳсулотнинг қисқача тавсифи
- Ривожланиш босқичи (pre-seed, seed ва ҳоказо)
- Ходимлар сони
- Ҳозирги даромад даражаси (агар мавжуд бўлса)
3. Аризани юборинг
Сўровноманинг барча бандлари тўлдирилганига ишонч ҳосил қилинг.
4. Жавобини 3 иш куни ичида олишингиз мумкин.
Биз сиз билан боғланиб, иштирок этиш шартномасини ва API кириш калитларини жўнатамиз.
5. Ишлаб чиқишни бошланг — iHamkor маълумотларини маҳсулотингизга қисқа фурсатларда жорий этишингиз мумкин.
Биз ҳақимизда
iHamkor.uz — бу ҳақиқий вақт режимида тўлиқ, ишончли ва ҳужжатлаштирилган маълумотларни тақдим этувчи кўп вазифали автоматлаштирилган ахборот тизимидир. Тизим Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотларга тўсиқсиз киришни таъминлайди, иқтисодий муомалада иштирок этувчиларнинг ахборот эҳтиёжларига тўлиқ мос келади ҳамда тадбиркорлик ўртасида соғлом рақобат муҳитини ярата олади.
Тизим "DEFEN FINANCIAL" МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 августдаги "Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 529-сонли қарорига мувофиқ, 2022 йил 24 майда имзоланган "Ишончли ҳамкор" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги DXSH/52-2022-сонли битим асосида ишлаб чиқилган.
Реклама ҳуқуқи асосида