Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди
Миграция қонунчилигини қўпол равишда бузган 30 нафарга яқин хорижлик фуқарога мамлакат ҳудудини тарк этиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш берилди.

Фото: Россия ИИВ
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида полиция томонидан ноқонуний мигрантларга қарши ўтказилган рейд давомида 5 мингга яқин хориж фуқароси текширилди, улардан 200 нафардан ортиғи қўлга олиниб, маъмурий жавобгарликка тортиш учун ҳудудий полиция бошқармаларига олиб кетилди, деб хабар берди ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати.
«Қўлга олинганларнинг аксарияти жарима ва қонунбузарликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантиришлар билан жазодан озод этилди. Бироқ миграция қонунчилигини қўпол равишда бузган 30 нафарга яқин хорижлик фуқарога мамлакат ҳудудини тарк этиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш берилди», дейилади хабарда.
Рейд давомида олинган видеода полициянинг қурилиш майдончаларига боргани, жамоат транспортини текширгани, машиналарни тўхтатгани акс этган.
Рейдга кинолог ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари жалб қилинган. Йўл-патруль хизмати ходимлари 160 га яқин автомашинани текшириб, 20 га яқин йўл ҳаракати қоидасини бузиш ҳолатини аниқлади, дея хабар берди ИИВ.
Полиция «профилактика чоралари» яқин кунларда ҳам давом этишини таъкидлади.
Мавзуга оид

09:30
Дронлар Брянск, Энгелс ва Москвага ҳужум қилди

23:27 / 05.06.2025
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади

20:36 / 05.06.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

19:32 / 05.06.2025