АҚШ ва ЕИ божлар бўйича музокарани давом эттирмоқда
АҚШ тарифлари бўйича музокаралар «тезда тўғри йўналишда кетмоқда» — Марош Шефчович.

Фото: Global Look Press/Sergey Elagin
АҚШ билан тарифлар бўйича музокаралар «тўғри йўналишда кетмоқда», деди Европа Иттифоқининг савдо комиссари Марош Шефчович.
У Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган Париждаги АҚШ савдо вакили билан учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқда: «АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан самарали ва конструктив учрашув ўтказдик», деб ёзди.
Шефчович тариф масаласи бўйича музокараларда эришилган суръатни сақлаб қолиш учун томонлар яқин алоқада бўлишини таъкидлади.
Аввалроқ, 23 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп ЕИ билан савдо музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини маълум қилган ва 1 июндан Европа импортига тўғридан тўғри 50 фоизлик бож жорий этишни таклиф қилган эди.
Ушбу баёнотлардан сўнг Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатдан сўнг Америка томони Европа Иттифоқи маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий этиш 2025 йил 9 июлгача қолдирилишини маълум қилди. Европа Иттифоқи бунга жавобан АҚШ билан савдо келишуви бўйича музокараларни тезлаштиришини билдирди.
Бир кун аввал Трамп пўлат ва алюминий импортига божларни 25 фоиздан 50 фоизга ошириш тўғрисидаги фармонни ҳам имзолади. Янги мажбуриятлар 4 июн, чоршанба кунидан кучга кирди.
Мавзуга оид

22:08
Трамп Маскни қўллаб-қувватлаш учун сотиб олган Tesla автомобилидан қутулмоқчи

21:14
ЕИга аъзо 5 та давлат болалар учун TikTok ва YouTubeʼни тақиқлаш таклифи билан чиқди

19:40
Трамп Германияга Россия гази ўрнига американикини таклиф қилди

18:58