Жамият | 09:03 / 06.06.2025
3161
1 дақиқада ўқилади

Сергелидаги мебел цехида ёнғин рўй берди

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ва туманлар ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, 6 июн куни соат 07:55 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Бобур” МФЙ Сергели шоҳкўчасида жойлашган мебел маҳсулотларини тайёрлаш цехларининг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилмоқда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ўзбекистон ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ва туманлар ФВБ раҳбар ходимлари воқеа жойига чиққан.

Мавзуга оид