Жамият | 16:01
8611
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

«Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалиги раҳбари Азим Латипов мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда фаоллигини намоён этган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов 6 июнь куни 74 ёшида вафот этди.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, Азим Латипов узоқ йиллар давомида халқ манфаатлари йўлида ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб, ҳурмат ва эътибор қозонган. Ўз ҳаёти ва фаолияти билан ёшларга ибрат бўлган.

«Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалиги раҳбари Азим Латипов мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда фаоллигини намоён этган. 2005–2019 йилларда Бухоро вилоятидан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида фаолият олиб бориб, ҳудудлар манфаатларини қабул қилинган қонун ва қарорларда ифодалаш ҳамда маҳаллий муаммоларни ҳал қилиш ишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган», дейилади таъзияда.

Азим Латипов мамлакат ва халқ олдидаги хизматлари учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган, «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Мавзуга оид