Ўзбекистон | 14:10
691
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги масъул ходимлари ҳамда Британиянинг Soil Association ташкилоти раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Унда мазкур ташкилот бошқарувчи директори Жеймс Кешмор ва стандартлар бўйича директори Сара Компсон иштирок этди.

Музокаралар чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан мамлакатда ва минтақада органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди. Британия ташкилотининг Ўзбекистонда ўз лабораторияларини очиш масаласи кўриб чиқилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олишга келишилди. Шунингдек, Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни сертификатлаш бўйича жорий ҳолат батафсил таҳлил қилинди.

Soil Association 1946 йилда ташкил этилган. Ташкилот органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва барқарор озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Унинг тасарруфидаги Soil Association Certification Limited компанияси Буюк Британиянинг энг йирик органик сертификатлаштириш ташкилоти ҳисобланади.

Мавзуга оид