Жаҳон | 13:24
7609
1 дақиқада ўқилади

Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

Исроил Сурия ҳудудини босиб олишни кенгайтирмоқда, Сурияга ҳужумларни кучайтирмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Исроил ҳаво кучлари Сурия жанубидаги Мазрат Байт Жин ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати баёнотида айтилган.

Баёнотга кўра, ҳужум нишони Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакили бўлган.

2024 йил 8 декабрда Исроил армияси 1967 йилдан бери эгаллаб турган Жўлан тепаликларига туташ буфер зонани эгаллади.

Исроил қўшинлари Сурия билан чегарадаги буфер зонадан ташқарига чиқди ва Дамашқдан 20 км узоқликда жойлашган.

2024 йил 8 декабрда Сурияда «Баас» партияси режими қулагач, Исроил қувилган режимнинг ўнлаб ҳарбий объектларига ҳужум қилди.

2 май куни Исроил Дамашқдаги президент саройи яқинига ҳаво ҳужуми уюштирди.

Мавзуга оид