Жамият | 10:53 / 10.06.2025
2220
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлди

Миробод туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот тақдим этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Кеча, 9 июн куни соат 14:03 да Тошкент шаҳар Миробод туманида Олтинкўл 1-тор кўчасида жойлашган бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:16 да етиб бориб, ёнғин соат 14:21 да қуршаб олиниб, соат 14:24 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Мавзуга оид