Жамият | 14:00 / 11.06.2025
1939
1 дақиқада ўқилади

1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси тегишли топшириғи билан барча ҳудудларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Фото: Ҳудудгазтаъминот

Мана шундан тадбирлардан бири «Ҳудудгаз Тошкент» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилди.

Туманнинг «Дўстлик» МФЙда жойлашган, фуқаро И.Т.га қарашли умумий овқатланиш масканида истеъмолчи ҳисоблагичдан олдин яширин йўллар билан табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, энергия ресурсидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчи томонидан 1 миллиард 329 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.

Мавзуга оид