Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди
30 ёшли ҳайдовчи MAN русумли юк машинасида 9 ёшли велосипедчини уриб юборган. Бола бу вақтда йўлни кесиб ўтаётган бўлган. У ЙТҲдан кейин шифохонага ётқизилган. Воқеадан 6 кун ўтиб берилган расмий хабарда боланинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
Тошкент вилояти Янгийўл туманида юк машинаси велосипед ҳайдаб кетаётган 9 ёшли болани уриб кетди. 5 июн куни рўй берган ҳодиса ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ 11 июн куни хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа соат тахминан 11:30 ларда Байтиш маҳалласи ҳудудидан ўтган D-022 “Нурафшон – Оққўрғон – Янгийўл” автомобил йўлининг 57-километрида рўй берган.
Ҳайдовчи К.Т. (1995 й.т.) МАN TGS русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтда ўзига нисбатан ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган велосипедчи Ю.Э.ни (2016 й.т.) уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Бола турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Воқеадан 6 кун ўтиб берилган расмий ахборотдан боланинг ҳозирги аҳволи ҳақидаги маълумот жой олмаган.
Янгийўл тумани ИИБ тергов олиб бормоқда.
Мавзуга оид

10:02 / 26.07.2025
Нурафшон кўчасида бетон устунга бориб урилган "Спарк" ҳайдовчиси вафот этди

11:58 / 24.07.2025
Фарғонада автомобил дарахтга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

13:20 / 23.07.2025
Оҳангаронда юк машинаси ЙТҲ жойида ишлаётган инспекторлар машинасини уриб юборди

18:33 / 22.07.2025