Германия мудофаа вазири Борис Писториус Киевга келди
Германия мудофаа вазири Украина расмийлари билан мамлакатдаги вазиятни, шунингдек, Киевга кейинги ҳарбий ёрдамни муҳокама қилмоқчи.

Фото: Kay Nietfeld/dpa
Германия мудофаа вазири Борис Писториус 12 июн, пайшанба куни эрталаб Киевга етиб келди. Dpa агентлиги хабарига кўра, ташриф чоғида у Украина етакчилари билан мамлакатдаги вазиятни, шунингдек, қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишни муҳокама қилмоқчи.
Сафар олдидан Писториус: «Украина ўзини ҳимоя қилиши ва Россия жиддий музокараларга тайёр бўладиган ҳолатда бўлиши учун уни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қиламиз», деди.
4 июн куни Брюсселда Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши олдидан нутқ сўзлаган Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари халқаро ҳамкорларни "Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича зудлик билан ҳаракат қилиш" - Immediate Action on Air Defense деб номланган мамлакат ҳаво мудофаасини кучайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Бундан ташқари, Писториус Украинанинг радиоэлектрон кураш имкониятларини яхшилаш билан шуғулланувчи давлатлар гуруҳи кенгайтирилишини маълум қилди. Германия мудофаа вазирига кўра, Белгия, Эстония, Италия, Швеция ва Туркия бу гуруҳга қўшилишни истамоқда. «РЭК коалицияси»нинг мақсадлари Украинага алоқа ва разведка қилиш қобилиятини таъминлаш, шунингдек, Россия Қуролли кучлари коммуникацияларига халақит бериш ва УУА ҳужумларининг олдини олишдир.
«Россия Украинага оммавий ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда, дрон ҳужумлари ва қанотли ракета зарбалари сони жуда кўп. Қайта-қайта, ҳар куни бу ҳужумлар натижасида бегуноҳ украиналиклар ҳалок бўлмоқда ёки ярадор бўлмоқда», — деди Германия мудофаа вазири.
АҚШдан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишига бағишланган тадбирни шарҳлар экан, Писториус буни ҳали ҳам давом эттириш мумкин, деган фикрни билдирди. «Вашингтондан Киевга молиявий кўмакнинг якуни ҳақида ҳеч қандай аломат йўқ», деб таъкидлади Германия мудофаа вазири. «Ҳа, бу содир бўлиши мумкин, аммо европаликлар тайёр ва Германия масъулиятни (Украинага кейинги ҳарбий ёрдамни молиялаштириш учун) ўз зиммасига олишга тайёр».
Мавзуга оид

12:15
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман

11:33
Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш ҳақида «ўйламаяпти»

15:14 / 12.06.2025
Немис генерали шарқий қанотдаги НАТО қўмондонлигини қабул қилиб олди

21:30 / 10.06.2025