Нидерландия ЯИМнинг 5 фоизини мудофаага сарфлашга тайёр
Нидерландия бош вазири Дик Схоф Украинадаги уруш шароитида мудофаа харажатларини ошириш «муқаррар» эканини айтди.

Фото: Laurens van Putten/AFP
Нидерландия бош вазири Дик Схоф 13 июн, жума куни НАТОнинг мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш таклифини қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинадаги агрессив уруши фонида Нидерландиянинг мудофаа харажатларини ошириш «муқаррар».
«НАТО бунинг учун зарур», деди Схоф ва Нидерландия «масъулиятни ўз зиммасига олишини» қўшимча қилди.
НАТО бош котиби ва Нидерландиянинг собиқ бош вазири Марк Рютте сўнгги ҳафталарда алянсга аъзо давлатларни мудофаа харажатларидаги улушини оширишга фаол чақирмоқда. Унинг таклифига кўра, 2032 йилга бориб, НАТО мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг камида 3,5 фоизини мудофаага ва камида 1,5 фоизини мудофаа билан боғлиқ инфратузилмага сарфлаши керак. АҚШ президенти Доналд Трамп дастлаб НАТО давлатларини ҳарбий харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга чақирди.
Жорий йилнинг апрел ойида Марк Рютте «Россияга нисбатан содда бўлмасликка» чақириб: «Биз ҳаммамиз НАТОда Россия НАТО ҳудудига – бутун евроатлантика ҳудудига узоқ муддатли таҳдид солаётгани ҳақидаги фикрга қўшиламиз», деди.
Мавзуга оид

15:20 / 13.06.2025
Германия: НАТОга янги мақсадлар учун 60 минггача қўшимча аскар керак бўлади

15:14 / 12.06.2025
Немис генерали шарқий қанотдаги НАТО қўмондонлигини қабул қилиб олди

20:49 / 09.06.2025
НАТОнинг Atlantic Trident 25 ҳаво машғулотлари илк бор Финландияда ўтказилади

23:21 / 03.06.2025