Ўзбекистон | 17:10 / 15.06.2025
5229
1 дақиқада ўқилади

Бекободда микроавтобус поезд билан тўқнашди

Бекобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи темирйўл кесишмасида микроавтобус ва локомотив иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Микроавтобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчи ҳам жароҳатланмаган.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

14 июн куни соат тахминан 16:40 ларда Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи темирйўл кесишмасида микроавтобус ва локомотив иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲҲБ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган, шлагбаумсиз, бироқ светофор ва йўл белгиларига эга темирйўл кесишмасида 2002 йилда туғилган Х.Ф. бошқарувидаги JAC M3 русумли микроавтобус «Ўзметкомбинат» АЖга тегишли «ТЗМ2УМ» русумли дизель локомотив билан тўқнашган.

Микроавтобусда йўловчилар бўлмаган. 

Ҳодиса оқибатида транспорт воситалари техник жиҳатдан шикастланган, ҳайдовчи саломатлигига зарар етмаган.

Ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид