Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди

Фото: Видеодан кадр
Исроил қирувчи самолётлари 15 июнга ўтар кечаси Теҳрондаги Шаҳрон нефт сақлаш базасига ҳамда Эрон мудофаа вазирлиги биносига авиазарбалар йўллади, деб хабар бермоқда Tasnim агентлиги.
Ҳужум нишони мудофаа вазирлиги штаб-квартираси бўлган. Агентлик мухбирининг маълум қилишича, вазирликнинг офис биноларидан бирига бироз зарар етган.
Бундан ташқари, Исроил ҳужуми оқибатида Теҳроннинг асосий ёқилғи омбори – Шаҳрон нефт омборида ёнғин содир бўлди, деб ёзади The New York Times. Гувоҳнинг нашрга айтишича, портлаш зилзилани эслатган.
Tasnim нашри ёзишича, нефт омборига ҳужум оқибатида иккита ёқилғи сақлаш резервуари ёниб кетган. Эрон нефт вазирлиги маълумотларига кўра, қутқарувчилар ёнғинни назоратга олган, фуқаролар учун хавф йўқ.
Шунингдек, Теҳрон нефтни қайта ишлаш заводида ҳам ёнғин чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлган, аммо Эрон ҳукумати буни рад этди.
Исроил 13 июн куни Эронга зарба беришни бошлади. Дастлаб Исроил ҳарбийлари Эроннинг ядровий объектлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ҳарбий объектларига ҳужум қилди. Аммо 14 июн куни Исроил энергетика саноатига ҳужум бошлади ва Теҳроннинг асосий газ омборига зарбалар берди.
Исроил ҳарбийларига кўра, икки кун ичида Эронга 150 га яқин зарба берилган, Эрон қўшинлари эса Исроил ҳудудига 200 дан ортиқ баллистик ракеталар, шунингдек, ўнлаб дронлар учирган, деб ёзади The New York Times.
Эрон 13 июн куни Исроил зарбалари оқибатида 78 киши ҳалок бўлганини хабар қилди, 14 июн куни Теҳрондаги 14 қаватли турар жой биносига ракета тушганида камида 60 киши ҳалок бўлганини маълум қилди, деб ёзади Reuters. Исроилда Эрон зарбалари оқибатида камида 11 қурбон бор, уларнинг аксарияти 15 июнга ўтар кечаси берилган зарба оқибатида ҳалок бўлди.
Мавзуга оид

21:42
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар

13:22
Тел-Авив яқинида турар жой биноси вайрон бўлди

10:46
Яқин Шарқдаги «порох тўлдирилган бочка». Исроил ва Эрон зиддияти тарихи

08:39