Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг ташқи разведкасига тарихда биринчи марта аёл киши раҳбар бўлади
47 ёшли Блэйз Метревели кузда МИ6 раҳбари бўлади.

Фото: DPA
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Ташқи ишлар вазирлигининг Махфий разведка хизмати (МИ6, ташқи сиёсат разведкаси) бошлиғи этиб Блэйз Метревели тайинланишини маълум қилди.
«Метревели агентлик тарихидаги ўн саккизинчи раҳбар ва Буюк Британия душманлари томонидан таҳдидлар кучайиб бораётган бир пайтда бу лавозимдаги биринчи аёл бўлади», дейилади баёнотда. Метревелининг ўзи бу тайинланишдан «ғурурланишини» ва буни «шараф» деб билишини айтди.
Блэйз Метревели МИ6 амалдаги раҳбари Ричард Мур ўрнини эгаллайди, у агентликни 2020 йилдан буён бошқариб келган ва шу йил кузида ўз лавозимини тарк этади. Махфий разведка хизмати раҳбари агентликнинг ягона ошкор ходими ҳисобланади.
Блэйз Метревели 47 ёшда ва 1999 йилдан бери Британия разведка хизматларида ишлайди, деб ёзди BBC News. Метревели ҳозир технология ва инновациялар учун масъул бўлган МИ6 бўлими Q раҳбари бўлиб ишлаяпти. Бунгача у Британия хавфсизлик хизмати (МИ5) – Британия контрразведка агентлигини бошқарган.
Мавзуга оид

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025
Лондон Россиянинг «соядаги флоти» 135 танкерига қарши санкция киритди

21:58 / 21.07.2025