Жамият | 08:27
3430
1 дақиқада ўқилади

Солиқ идораси мансабдорининг ноқонуний ҳаракати фош қилинди

Қамаши туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: ДХХ

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс 360 млн сўмлик солиқ қарздорлигини тўламагани сабабли Иқтисодий суд томонидан банкрот деб топилган ғишт ишлаб чиқарувчи МЧЖнинг солиқ қарздорлигини тўлиқ тўламасдан, заводга нисбатан қўйилган тақиқни ўзининг мансабдор танишлари орқали бекор қилдириб, унинг фаолиятини тиклаб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 4000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур фуқаро олдиндан 3000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Қамаши туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ҳам 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан икки қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид