Европа жанубида оммавий туризмга қарши митинглар ўтказилди
Испания ва Италиянинг қатор шаҳарларида ортиқча туризмга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар камроқ сайёҳлар қабул қилинишини талаб этмоқда.

Фото: Pau Venteo/AP Photo/picture alliance
15 июн, якшанба куни Испания ва Италиянинг машҳур сайёҳлик шаҳарларида назоратсиз туризмга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Барселонадаги митингда олти юзга яқин киши иштирок этди. Reuters хабарига кўра, йиғилганлар: «Сизнинг таътилингиз – менинг бахтсизлигим» деб ҳайқирган ва қўлларига «Оммавий туризм шаҳарни ўлдирмоқда», «Уларнинг очкўзлиги бизни вайрон қилмоқда» деган шиорлар ёзилган плакатларни ушлаб олган. Улардан баъзилари сув тўппончасидан ҳам ўқ узган ва дўконлар ва меҳмонхоналар витриналарига «Туристлар, уйга қайтинглар» деб ёзилган стикерларни ёпиштириб чиққан.
Ўтган йили 1,6 миллион аҳолиси бўлган Барселона 26 миллион сайёҳни қабул қилган, дея қайд этади Reuters.
Сайёҳлар оқимини камайтириш талаби билан намойишлар жанубий Европанинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди: хусусан, Малага, Палма-де-Майорка, Сан-Себастян, Гранада ва Испаниянинг Ибица оролида, шунингдек, Италиянинг Генуя, Палермо, Неапол, Милан ва Венециясида. Сўнггисида намойишчилар 1500 га яқин сайёҳни сиғдира оладиган иккита янги меҳмонхона қурилишига тўсқинлик қилмоқчи.
2025 йилда Европада халқаро саёҳат харажатлари 11 фоизга ошиб, 838 миллиард долларни (727 миллиард евро) ташкил этиши мумкин, деб ёзади Reuters. Франция ва Испания рекорд даражадаги сайёҳларни қабул қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

16:09 / 11.06.2025
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди

13:35 / 11.06.2025
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди

22:21 / 09.06.2025
Италиялик эркак бир йил давомида иш жойидан салкам 2 кило олтин ўғирлади

11:11 / 09.06.2025