Жаҳон | 08:58
1938
2 дақиқада ўқилади

Киевга дронлар ҳужуми: камида 18 киши жароҳатланди

Дронлар ҳужуми натижасида Украина пойтахтида бир неча ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар бор ва турар жой биноларига зарар етган.

Фото: Thomas Peter/REUTERS

17 июн, сешанбага ўтар кечаси Россия Киевга учувчисиз учоқлар орқали зарба берди. Маҳаллий вақт билан соат 05:40 да Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Тимур Ткаченко 18 киши жабрланганини маълум қилди. Бундан ташқари, Соломенский туманида иккита турар жой биноси шикастланган, улардан камида биттаси ёниб кетган, иккинчисининг қурилиш конструкциялари вайрон бўлган, дея қўшимча қилди у. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаб, одамларни қидирмоқда, деди Ткаченко.

Днипро туманида Shahed типидаги учувчисиз учоқнинг бўлаги турар жой биноси деворига кириб қолган, дея қўшимча қилди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин содир бўлмаган, ҳеч ким жабрланмаган.

Аввалроқ Украина пойтахти мэри Виталий Кличко 16 киши жабрлангани ҳақида гапирган эди. «Киевга Соломенский туманидаги ҳужум пайтида шифокорлар жабрланганларга ёрдам бераётган уй рўпарасидаги иншоотда 62 ёшли АҚШ фуқароси вафот этди. Шифокорлар клиник ўлим — биологик ўлимни тасдиқладилар», деб ёзди Кличко Telegramʼда.

Соломенскийдан ташқари ёнғинлар Украина пойтахтининг Дарницкий ва Святошинский туманларида ҳам содир бўлди, деди мэр. Голосеевский туманида ва Дарницкийнинг бир қисмида «автоматик ускунанинг ишга туширилиши натижасида» электр таъминоти узилган», деди Кличко. Унинг сўзларига кўра, энергетика гуруҳлари ҳозирда бу носозликларни бартараф этиш устида ишламоқда.

 

Мавзуга оид