Жаҳон | 21:59 / 17.06.2025
14211
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эрондан «сўзсиз таслим бўлишни» талаб қилди

Оқ уй раҳбари Қўшма Штатлар Эрон осмони устидан назоратни қўлга киритганини, шунингдек, Эрон олий раҳбари қаерга яширинганини билишини айтди.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп Truth ижтимоий тармоғида Эрон ҳақида кетма-кет пост жойлаштирди.

«Энди биз Эрон осмонини бутунлай ва тўлиқ назорат қиляпмиз. Эронда яхши кузатув тизимлари ва бошқа мудофаа ускуналари бор эди, улар жуда кўп эди. Лекин улар АҚШ яратган, лойиҳалаштирган ва ишлаб чиқарган нарсалар билан таққослаганда ҳеч нарса эмас. Ҳеч ким буни Америкадан яхшироқ қилолмайди!», деб ёзди Трамп.

Трамп Эрондан «сўзсиз таслим бўлишни» талаб қилди. Шунингдек, АҚШ Эрон олий раҳбари Али Хоманаий қаердалигини билишини айтди.

«Биз «Олий раҳбар» деб аталувчи шахс қаерда яширинганини аниқ биламиз. У осон нишон, лекин у омонликда. Биз уни ушламоқчи (ўлдирмоқчи!) эмасмиз, ҳеч бўлмаганда ҳозирча. Лекин биз тинч аҳоли ёки америкалик аскарларга қарата ракета отилишини истамаймиз. Сабр-тоқатимиз тўлиб бормоқда», деди Трамп ва «Сўзсиз капитуляция (таслим бўлиш)!», деб қўшимча қилди.

Мавзуга оид