Трамп TikTok иловасининг АҚШдаги фаолиятини 90 кунга узайтирди
Бу муддат давомида Хитой компаниясининг улуши АҚШ компанияларига сотилиши керак.

Фото: AFP
АҚШ президенти Доналд Трамп TikTok иловасини ёпиш муддатини 17 сентябргача узайтириш ҳақидаги қонунни имзолади.
«Мен ҳозиргина TikTok иловасини ёпиш муддатини 90 кунга (2025 йил 17 сентябр) узайтириш тўғрисидаги буйруқни имзоладим», деб ёзди у Truth ижтимоий тармоғида.
2024 йил апрель ойида АҚШ собиқ президенти Жо Байден мамлакатда TikTok фаолиятини тақиқловчи қонун лойиҳасини имзолади.
Трамп президент бўлгач, бу қонунни бекор қилди ва TikTok иловасини ёпиш муддатини икки марта узайтирди. Унинг фикрича, АҚШ компаниянинг 50 фоизига эгалик қилиши керак.
АҚШ қонунларига кўра, TikTok ўзининг АҚШдаги филиалини сотиши ва Хитой таъсиридан чиқариши керак. Акс ҳолда мамлакатдаги фаолиятини давом эттира олмайди.
Мавзуга оид

23:35 / 19.06.2025
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади

22:26 / 19.06.2025
Исроил ҳужумлари фонида Эрон ва АҚШ музокаралари ўтказилди – ОАВ

12:23 / 19.06.2025
АҚШ разведкаси Эроннинг ядро қуроли устида ишлаётганига оид ҳеч қандай далил топмади

12:12 / 19.06.2025