Ўзбекистон | 09:55
997
1 дақиқада ўқилади

8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

Хоразм вилоятида 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

"Ўзэнергоинспекция" Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ИИБ иштирокида назорат тадбири ўтказилди.

Унда, Урганч тумани «Оқ ариқлар» МФЙда жойлашган «И.Т.Б.Қ.» МЧЖ суғориш мақсадида фойдаланаётган сув насослари учун электр таъминоти билан шартнома расмийлаштирмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 8 миллиард 672 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид