Ўзбекистон | 11:00
1229
3 дақиқада ўқилади

Chorvoq Darvozasi — туризм ва кўчмас мулкка инвестиция киритиш учун янги йўналиш

Ўзбекистонда шаҳар ташқарисидаги кўчмас мулк бозори жадал ривожланмоқда ва бугунги кунда инвесторларнинг эътибори айнан Чорвоқ регионига қаратилган — бу табиий гўзаллик, қулайлик ва бизнес салоҳияти бирлашган ноёб ҳудуд. Chorvoq Darvozasi — бу тоғли ҳудудда шу даражадаги биринчи йирик турар-жой мажмуаси бўлиб, туризм ва ижара орқали барқарор даромад олиш имкониятини тақдим этади.

Фото: Chorvoq Darvozasi

Мажмуа ички туризмнинг энг машҳур йўналишларидан бирида жойлашган. Яқин орада ҳудудда халқаро Wyndham меҳмонхонаси, замонавий аквапарк, шунингдек, KFC, Costa Coffee, Papa John's, Krispy Kreme каби дунё брендлари ҳамда Safia, BON ва Feed Up каби етакчи маҳаллий брендлар фаолият бошлайди. Бу эса дам олиш, ижара ва бизнес учун жойнинг жозибадорлигини янада оширади.

Инфратузилмага бундай ёндашув Chorvoq Darvozasi’ни нафақат хусусий харидорлар, балки қисқа ва узоқ муддатли ижарани мақсад қилган инвесторлар учун ҳам жозибадор қилади.

Инвесторлар учун асосий имкониятлардан бири — апарт-меҳмонхона формати. Сиз мажмуада хонадон сотиб олиб, нафақат курорт зонасидаги кўчмас мулкка, балки меҳмонлар учун тайёр маҳсулотга ҳам эга бўласиз. Бошқарув компанияси меҳмонларни жойлаштириш, хизмат кўрсатиш ва бошқарув ишларини ўз зиммасига олиб, сизга пассив даромад ва минимал ташвиш кафолатлайди.

Мажмуада 1 хонадан 5 хонагача бўлган, турли қаватларда, ўйланган планировкаларга эга, панорамали деразалар ва кенг терассали хонадонлар мавжуд. Ҳар бир уй атрофдаги табиат гўзаллигини очиб бериш ва ёруғлик, қулайлик ва эркинлик муҳитини яратиш учун мўлжалланган. Бу эса Chorvoq Darvozasi хонадонларини дам олиш ва ижарага бериш учун айни муддао қилади.

Яшовчилар ва меҳмонларнинг қулайлиги учун мажмуада ер ости ва ер усти автотураргоҳлари мавжуд. Бу айниқса туристик мавсумда автомобиллар оқими юқори бўлган курорт ҳудудида жуда муҳим — тартиб, хавфсизлик ва қулайликни таъминлайди.

Экологик дам олиш ва ички туризмга қизиқиш ортиб бораётган шароитда Chorvoq Darvozasi кўчмас мулк орқали даромад топмоқчи бўлганлар учун кучли платформага айланмоқда. Уникал жойлашуви, комплекс қурилиши, жаҳон брендлари иштироки ва апарт-меҳмонхона формати бу лойиҳани инвестициялар учун барқарор моделга айлантиради.

Chorvoq Darvozasi — бу минтақанинг ривожига, туристик оқимга ва даромад келтирувчи кўчмас мулкка инвестициядир.

Савдо офиси манзили: Фурқат кўчаси, “Tashkent City” ХИМ, 1-блок, Тошкент.

Website : dreamcity.uz

Instagram : @dreamcity.uz

+998 71 202 22 22

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид