Ўзбекистон | 13:09
943
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши мумкин

Транспорт вазири ўринбосари Илҳом Абдуғаффоров Хитойнинг Экспорт-импорт банки бошқарув раиси Чен Хуайюй бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Учрашувда банк молиявий кўмагида Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаракат таркибларини янгилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Тошкент—Самарқанд, Тошкент—Андижон пулли автомобил йўллари, Тошкент—Самарқанд йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темирйўлини қуриш лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида замонавий автобусларни харид қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

Томонлар 200 та электробус сотиб олиш бўйича қарз шартномасини келишиш ва имзолашни тезлаштириш масаласини муҳокама қилган. Қўшимча 1000 та автобус сотиб олиш бўйича лойиҳа юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Мавзуга оид